Сунъий йўлдош деҳқончилиги

05:09 / 03.08.2023
#

 Таҳлилчилар 2050 йилга бориб, дунё аҳолиси 9 миллиарддан ошишини прогноз қилишмоқда. Шу сабабли, озиқ-овқат, озуқа ва тола ишлаб чиқариш учун хом ашё этказиб беришни таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳам 60-70% га ошиши керак.
Олимлар масалага ечим сифатида сунъий йўлдош деҳқончилиги самарали ва тежамкор усул сифатида тавсия қилинмоқда. Олимларнинг таъкидлашитча, гиперспектрал сунъий йўлдошлардан фойдаланиш фермер хўжаликларининг юқори аниқликдаги тасвирларини олиш имконини яратиб, ҳар бир пиксел ҳақида батафсил маълумот беради ва қиммат сенсорларга бўлган эҳтиёжни камайтиради. Сунъий йўлдош маълумотлари орқали фермерлар атмосфера ва тупроқ ҳарорати, тупроқдаги озуқа моддалари, карбонат ангидрид чиқиндилари, намлик даражаси ва маҳаллий об-ҳаво шароити каби турли хил маълумотларга эга бўлишлари мумкин. Бу эса экинларни этиштиришни янада ишончли ва самарали қилади.
Сунъий йўлдошлар, шунингдек, агрокластерларга углерод нейтраллигига эришиш каби долзарб экологик, ижтимоий ва бошқарув мақсадларини кузатиш ва уларга эришишда ёрдам беради. Кенгайтирилган сунъий йўлдош маълумотлари ўрмонларни қайта тиклаш даражасини, сув хусусиятларининг мавжудлиги ва сифатини кузатишга ёрдам беради.