Қўйлар: умумий маълумот

Қўйлар чорвачиликда энг кенг тарқалган жонивор турларидан бири ҳисобланади. Қўйнинг гўшти ва жуни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида жуда муҳим маҳсулот ҳисобланади.

Қўй боқиш билан боғлиқ масалалар жуда кўп. Уларни навбатма-навбат ёритиб борамиз. Қуйида эса қўйлар ҳақида энг муҳим умумий маълумот берамиз.

Қўйлар турли хил иқлим шароитига тезда мослашади. Улар совуқ ва иссиққа чидамли, қуруқ чўл ҳудудларида ва яшил текисликларида яхши яшайди, ҳатто озуқа кам яйловларда ҳам емиш топади.

Қўйларнинг кўп камерали ошқозони 75 фоизгача дағал озуқаларни ўзлаштира олади. Озиқланиш ва суғоришда узилишлар бўлганда кўпчилик қўй зотлари организмида тўпланган ёғлар (қуйруқ, думба) ҳисобидан энергия сарфлайди. Тадқиқотларга кўра, гўшт учун боқилаётган қўйлар энг кўп озуқани ҳаётининг биринчи йилида ейди.

Қўйлар 12-14 йил яшайди, аммо хўжаликларда фойдаланиш муддати 6-7 йил. Улар тез етилувчан ҳисобланади. Жинсий етилиш 6-7 ойликда бошланади, лекин одатда 1,5 ёшда қочирилади. Етилган ёш қўйнинг тана вазни катта она қўй вазнининг умумий 75-80 фоизини ташкил қилиши керак. Қўйларда жинсий цикл (куйга келиш даврийлиги) ўртача 15-20 кунни ташкил этади. 100 бош она қўй ўртача 100-150 бош қўзи боласини дунёга келтирса, романов ва финс қўй зотлари кўпроқ (100 бош совлиққа 250-300 ёки ундан зиёд) болалайди. Бўғозлик даври, она қўйнинг ёшига, семизлик даражасига қараб, ўртача 150 (баъзи зотларда 140-155) кун давом этади.

Ҳабибулло Ҳамдамов
Ask Facility лойиҳасининг ветеринария ва чорвачилик бўйича консультанти

Choice crops

Choice livestocks